Янгийўлда қуёш панеллери ишлаб чиқарувчи йирик корхона ишга тушади

    Италия давлатининг замонавий ускуналари билан жиҳозланган завод йил давомида 367 минг 540 дона замонавий қуёш панели ишлаб чиқарилиш қувватига эга.

    Янгийўл тумани «Қўштепа» МФЙ ҳудудида Хитой Халқ Республикаси корхонаси билан ҳамкорликда «Замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар дастури доирасида лойиҳа қиймати 20 миллион доллар инвестиция киритилиб, Италия давлатининг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Йил давомида 367 минг 540 дона замонавий қуёш панели ишлаб чиқарилиш қувватига эга.

    Корхона 2024 йил якунига қадар ишга туширилиширилади, натижада 100 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунда корхонанинг қурилиш ишлари олиб борилмоқди.