Кредит рекламасида унинг хатарлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади — қонун лойиҳаси

    Молия 17 октябр 2025 612

    Рақобат қўмитаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига тегишли қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда.

    Қўмитанинг таъкидича, лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган.

    Келтирилишича, сўнгги йилларда мамлакатимизда микроқарз ва истеъмол кредитлари бозорида фаоллик ортиб боряпти. Шу билан бирга, айрим кредит ташкилотлари томонидан агрессив маркетинг ва реклама орқали аҳоли ўртасида бундай молиявий хизматларнинг оммалашуви, оқибатда эса қарз юкининг кескин ўсиши кузатилмоқда.

    Аксар ҳолларда бундай қарз маҳсулотлари реклама ва тарғибот материалларида аҳолининг эътибори уларни тез ва осон тарзда олиш имкониятига қаратилади. Бироқ бундай ёндашувлар қарз мажбуриятларининг келгусида келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий хатарлари тўғрисида етарлича маълумот бермаслиги оқибатида фуқаролар молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

    Берилаётган таклифларга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан, микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.

    Ушбу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган.

    Рақобат қўмитаси фуқароларни ҳар қандай қарз мажбуриятини олган ҳолда ўз молиявий имкониятларини аниқ ва масъулиятли баҳолашга, шунингдек, бундай хизматлар билан боғлиқ шартлар, фоиз ставкалари ва тўлов мажбуриятларини диққат билан ўрганишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates