Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунлар кучайтирилмоқда

    Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

    Ушбу Қонун билан Жиноят кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида болаларга нисбатан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

    Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлигини ҳамда уларни сўроқ қилиш жараёнида қонуний вакилларнинг иштирок этиши тартибини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонун жиноятларнинг олдини олишга, содир этиладиган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

    Мажлис якунида кун тартибидаги масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates