Одометрни сохталаштирганлик (“пробег”ни камайтириш) учун жавобгарлик белгиланади

    «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Қонун лойиҳада автобозордаги адолатсизликка чек қўйишга қаратилган муҳим ўзгариш — одометр кўрсаткичларини сохталаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.

    Унда қайд этилишича, ҳозирги кунда ижтимоий хавфли қилмишларнинг янги шакллари кенг тарқалмоқда. Хусусан, фойдаланилган транспорт воситаларини қиммат нархларда сотиш мақсадида одометр кўрсаткичини сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Шу боис, мазкур Қонун билан одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

    Яъни автотранспорт воситаларининг одометр кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида хабардор этмаслик, автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

    Бу нимани англатади?

    Эндиликда, фойдаланилган автомобилни сотаётган шахс ёки ташкилот, агар машинанинг одометрига аралашилган бўлса (масофа бурилган ёки ускуна алмаштирилган), бу ҳақда харидорга сотувдан олдин мажбурий тартибда хабар бериши шарт.

    Ушбу мажбуриятни бажармаслик, яъни маълумотни яшириш ёки нотўғри маълумот бериш жуда катта жаримага (тахминан 3.4 миллион сўмдан 5.1 миллион сўмгача) тортилишга олиб келади.

    Бундай кескин чоралар автобозордаги шаффофликни оширишга, нархларнинг сунъий кўтарилишининг олдини олишга ва харидорларнинг ҳақиқатдан хабардор бўлган ҳолда танлов қилишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates