Маданий мерос агентлиги грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилди

    Маданий мерос агентлиги Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш мавзусида 2024 йил учун грантлар ажратиш учун иккинчи танловни эълон қилди.

    Танловда барча – фуқаролигидан қатъий назар 16 ёшга тўлган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

    Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тақдим этилган қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи халқаро стандартларга молик лойиҳалар қабул қилинади:

    1. Музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш;

    2. Музейларнинг илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш;

    3. Музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация ва консервация қилиш;

    4. Соҳада замонавий технологияларни, шу жумладан, 7D голограмма шоуларни фаол татбиқ этиш;

    5. Музей тарихи, ашёлар ва коллекцияларни тарғиб қилиш;

    6. Музейларга оид энг сара китоб, каталог ва бошқа нашрларни чоп этиш.

    Грант ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.

    2. Грант лойиҳаси учун иштирокчининг аризаси (Агентлик веб сайтида шаблон киритилган).

    3. Иштирокчи жисмоний шахс бўлган ҳолларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари.

    4. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.

    5. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

    6. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.

    7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

    Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

    Ҳужжатлар 2023 йил 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates