Мисрда қадимги цивилизацияга бағишланган дунёдаги энг катта музей очилди. У Гизанинг машҳур пирамидалари яқинида жойлашган.
Номаълум шахслар Юқори Марна департаментининг Лангра шаҳрида француз ёзувчиси ва файласуфи Дени Дидро номидаги “Маърифат уйи” музейидаги экспонатлар ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 2-8 сентябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб анъанавий “Музейлар ҳафталиги” акцияси бўлиб ўтди. Етти кун давомида барча давлат музейларига ташриф буюрувчилар учун бепул кириш имконияти тақдим этилди.
Божхоначилар «Келес» темир йўл чегара постида тўхтатиб қолинган, тахминий баҳоси салкам 400 млн сўмлик ноёб тарихий бойликларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази музейи фондига топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига тамал тоши қўйди.
Денов туманида таниқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони соҳиби, академик Назар Тўраев хотирасига бағишлаб уй музейи ташкил этилди.
“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди.
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Т. Аҳмедов маҳалласида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейи очилди.
Музейда энг асосий кўзга ташланадигани – бу Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шажараси.
Тез кунда машҳур Британия музейида «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди.