Маҳсулотлар ҳақиқийлигини QR-kod орқали билиб олиш имконияти яратилди

    Aдлия вазирлиги томонидан контрафакт маҳсулотлар каталогининг доимий янгиланиб борувчи электрон шаклини ҚР-код орқали маълумот олиш имконияти яратилди.

    Мазкур контрафакт маҳсулотлар каталогинининг электрон шаклига йўналтирувчи ҚР-код “Корзинка”, “Макро” каби супермаркетларда ҳамда Aдлия вазирлигининг давлат хизматларини кўрсатиш марказлари биноларида, “Ўзстандарт” агентлигининг маҳсулотларга мувофиқлик сертефикатини бериш биноларида, шунингдек республика ҳудудидаги барча чегара ва ТИФ божхона постларига жойлаштирилди.

    Эндиликда исталган шахс контрафакт маҳсулотлар ҳақида эркин маълумот олиши мумкин.