Бугундан савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида QR-код орқали тўлов қилолмаймизми?

    Ижтимоий тармоқларда электрон тўлов ташкилотларининг Давлат солиқ қўмитаси билан интеграцияси туфайли уларнинг хизматларида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

    Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритган ҳолда қўйидагиларни маълум қилади.

    Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.

    Ушбу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашув ташкиллаштирилган.

    Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, мавжуд 48 та электрон тўлов ташкилотидан 25 таси фискал маълумотлар операторига интеграцияни тўлиқ якунлаган.

    Айтиш жоизки, ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.

    Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда ахборот технологиялари воситасида истеъмолчилар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

    Рақамлаштириш билан боғлиқ амалий тажриба иқтисодий фаолликни ошириш ва қонуний фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларни ҳимоя қилиш таъминланганлигини кўрсатди.

    Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185 фоизга харид суммаси эса 176 фоизга ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб қайд этиш мумкин.

    Шу ўринда 1,5 миллион нафардан ошиқ фуқаролар ҳуқуқлари кафолатланиши таъминланди.

    Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий муносабатига оддий тушунтириш бериб ўтди.

    "Фуқаролар, яъни Сиз ва биз харидни амалга оширганимизда чек олишимиз ва ушбу харидни 1фоизини "кешбэк" қилиб қайтариб олишимиз лозим.

    Бу қонуний ҳуқуқимиз!

    Шундай экан, мобил иловалар орқали тўлаганда чек ҳам шу иловада берилиши керакда. Электрон чек учун эса кешбэк автомат ҳисобланади.

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан фискал белгили чек берилишини талаб қилиш бу нормал ҳолат ва тўғри қабул қилиниши керак деб ҳисоблаймиз, дейилади қўшимча ахборотда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates