Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

    Ижтимоий тармоқларда Жиззах давлат Педагогика университетида ҳамда Қизилтепа туманидаги тиббиёт ташкилотларида ходимларини мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, вазирлик томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

    Ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки (агар лойиҳа ғолиб деб топилса) ғолиблар рўйхатидан чиқариш бўйича кечиктирилмаган муддатларда хулоса тақдим этиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилди.

    Вазирлик «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши билан огоҳлантирди.

    "Агар Сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг.

    Ўз овозингизни қадрланг, уни фақат ўзингиз муносиб деб билган лойиҳага беринг", — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates