“Мактаб – менинг ҳаётим” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

    Маданият 6 январ 2021 2812

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ko’zgu film” студияси томонидан “Мактаб – менинг ҳаётим” бадиий фильми суратга олинмоқда.

    Мазкур фильмда ижтимоий муаммолар акс эттирилган бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, картина воқеаларида турли характердаги ўқитувчиларнинг касбий фаолиятидаги зиддиятлар ва кескин тасодифий вазиятлар ўрин олган.

    Сценарий муаллифи Нурилло Аббосхон, постановкачи режиссёр Илҳом Маметибраимов, оператор Музаффар Юсупов, бадиий раҳбар Рашид Маликов, продюсер Қудратилла Файзуллаев, картина директори Беҳзод Дилиев, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова. Фильмда ролларни Равшан Жўраев, Тамара Ҳазратқулова, Аброр Йўлдошев, Беҳзод Ҳамроевлар ижро қилган.

    Ҳозирда “Мактаб – менинг ҳаётим” фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтмоқда.

    "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates