Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

    Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва жанубий ҳудудлар бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам.

    Эртага куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

    Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.

    Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва жанубий ҳудудлар бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража атрофида бўлади, кундуз куни +17...+22 даражагача бироз пасаяди.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11 ва 13 октабр кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади.

    Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

    Пойтахтимизда: 12 октабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +22...+24 даража бўлади.

    13 октабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади . Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.