Марказий банк учта тижорат банкини жаримага тортди

    Яна олтита банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг февраль ойидаги йиғилишларда (8 марта) 31 та масала кўрилди ва уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 18 та масала, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (2 та), кредит ташкилотларини лицензиялаш (1 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) каби масалалар кўриб чиқилди.

    Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича (13 та масала) банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

    Ўрганиш натижалари бўйича амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли 3 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди, 6 та банк ва 1 та ипотекани қайта молиялаштириш компанияси чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates