Май ойида 20,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Унинг аксарияти Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

    Жорий йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

    Бунинг натижасида тизимга 20,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Мисол учун, Самарқанд вилоятидаги “Ch. Z. D.” фермер хўжалигида 1,7 млрд. сўм, Жиззах вилоятидаги илмий-тажриба станциясида 442,9 млн. сўм, Бухоро вилоятидаги “T. K.” МЧЖда 324 млн. сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

    Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    Назорат тадбирлари давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates