Мирзачўл тумани “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғинида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, спортни ривожлантириш бўлимлари билан ҳамкорликда вело-сайл ташкил этилди.
Унда тумандаги нуронийлар иштирок этиб, улар 1,5 километр масофада велосипедда сайр қилди. Тадбирда иштирок этган нуронийлардан 3 нафарига маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.