Москва нефтгаз бизнеси институти вакиллари «Uzbekistan GTL» заводи фаолияти билан танишди

    Москва нефтгаз бизнеси институти вакиллари «Uzbekistan GTL» заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Ташриф давомида хорижий делегация вакиллари «GTL» заводида тайёрланаётган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари билан таништирилди.

    Шунингдек, «Uzbekistan GTL» заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

    Делегация вакиллари замонавий қурилма ва асбоблар билан жиҳозланган марказий лабораторияда Европа экологик стандарти ва «OʼzDSt EN 15940:2022» миллий стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли «GTL» дизель ёқилғиси – «Euro-6» (YeN15940)нинг таҳлил жараёнларида иштирок этди.

    Ташриф якунида «Uzbekistan GTL» заводининг ишчилар шаҳарчасида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates