Текширув натижасида маълум бўлишича, асар “TALENT SHOW” МЧЖ томонидан ҳуқуқ эгаси ёки ваколатли шахс рухсатисиз YouTube’даги “The voice of Uzbekistan” каналидан жой олган.
Ҳолат текширув тугагунга қадар бартараф этилгани сабабли, ҳуқуқбузар келгусида қонунчилик талабларига риоя қилиш бўйича огоҳлантирилди.
Вазирлик асарлардан фойдаланувчи барча ташкилот ва шахсларни, жумладан телерадиоканалларни муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга қатъий риоя қилишга чақирди.
Маълумот учун, қонунчиликка кўра, муаллиф ёки ҳуқуқ эгаси ҳуқуқбузардан зарар ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон тўлашни талаб қилишга ҳақли.








