Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан муаллиф Р.Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар “Sevimli TV” телеканали томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатисиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги ҳамда “Splay” ва “You tube” платформалари орқали барчанинг эътиборига етказилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.








