Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги IT -мактаби EPAM компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

    Таълим 9 июл 2020 4356

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб жаҳонга машҳур EPAM Systems компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

    Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари учун халқаро компания мутахассислари иштирокида тренингларни ўтказиш ва Ўзбекистондаги IT-соҳаси вакиллари ўртасидан юқори малакали ва етук мураббийлар — менторларни тайёрлашдир. Тренингларда веб дастурлаш бўйича маърузалар, амалий машғулотлари бўлиб ўтади.

    EPAM Systems — дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва IT-соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича жаҳондаги энг йирик корхоналаридан бири. Бугунги кунга қадар компания 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият кўрсатмоқда. Компания МДҲ давлатларида ҳам ўз ваколатхоналарини очган (Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон). Бундан ташқари, EPAM Systems Беларус Юқори технологиялар паркининг резиденти сифатида рўйхатдан ўтган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates