Муҳаммад Мустафо Фаластиннинг янги бош вазири этиб тайинланди

    Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Фаластин инвестиция жамғармаси раҳбари Муҳаммад Мустафони бош вазир этиб тайинлади.

    Тегишли фармон Аббос томонидан имзоланган ва Мустафога юборилган.

    “Биз сизни бош вазир этиб тайинлашга қарор қилдик ва қонунда белгиланган муддатларда Фаластиннинг 19-ҳукуматини тузишни топширдик”, дейилади WAFA агентлиги томонидан эълон қилинган фармон матнида. Фаластин миллий маъмурияти раҳбари янги бош вазирни “Фаластин халқи манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг ютуқларини асраб-авайлаш ва ошириш ҳамда ўз мақсадларига эришишда ёрдам беришга” чақирди.

    Аббоснинг идораси янги ҳукуматнинг асосий устувор йўналишлари “Ғазо секторини иқтисодий реконструкция қилишга тезкор ўтиш”, “Исроил ҳарбийлари томонидан Фаластин анклавининг жануби ва шимолидаги вайрон қилинган ҳудудларни қайта қуриш”, “Ғазо ҳудудини шакллантириш”, “мустақил Фаластин давлатининг келажагига аниқ тасаввурни шакллантириш” ва иқтисодиёт ва давлат хавфсизлиги каби соҳаларда ислоҳотлар ўтказиш бўлишини кутмоқда.

    26 февраль куни Фаластиннинг собиқ бош вазири Муҳаммад Штайе ўз ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қилганди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates