Муҳим масалалардан бири - ёшларга IT таълим олишда имкониятларни янада кенгайтириш ва уларни келгусида иш билан таъминлаш

    Таълим 11 феврал 2022 1291

    10 февралда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «PDP» академиясига ташриф буюрди.

    АКТ вазири Ш. Шерматов марказнинг фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқув марказда таълим олаётган тингловчилар билан суҳбат уюштирилиб, фикр ва таклифлар алмашилди.

    «PDP» академияси – бу долзарб IT касблар бўйича ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув маркази. Мазкур марказда офлайн ва онлайн тарзда 10 та йўналиш бўйича курслар ўқитилиб, A ndroid, Python, Java. iOS, Flutter, Frontend дастурлаш бўйича мутахассислар тайёрланади.

    Ҳозирги кунда марказда 60 нафар ментор ва ассистенлар машғулот ўтказиб, 1,6 мингдан ортиқ тингловчилар таҳсил олади. Битирувчиларнинг сони 2 мингдан ошган бўлиб, улардан 90 фоизи иш билан таъминланган. Кўплаб битирувчилар етакчи маҳаллий ва халқаро компанияларда фаолият кўрсатяпти.

    Учрашув давомида АКТ вазири ёшларга IT таълим олишда имкониятларни янада кенгайтириш, уларни келгусида иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates