Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаментига янги раҳбар тайинланди

    Салоҳиддинхўжа Акрамхўжаев Экология, атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

    Маълумот учун, Салоҳиддинхўжа Акрамхўжаев 2013 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бакалавр, 2015 йилда Буюк Британиянинг Кардифф университетида магистратура босқичини тамомлаган.

    Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимида, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фаолият юритган.

    Тайинловга қадар Экология вазирлигининг Стратегик режалаштириш, методология ва таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates