“Муқаддасдир Ватан байроғи!”

    “Халқлар дўстлиги” майдонида ушбу шиор остида тантанали байрам тадбири ўтказилади

    18 ноябрь куни соат 11:00 да “Халқлар дўстлиги” майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилади.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этадиган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат номояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этади.

    Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати ўтказилган “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусидаги видеороликлар танлови ҳамда “Инсон қадри учун” туркумидаги видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланиши кутилмоқда.

    Шунингдек, тадбирда Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилиб, ҳарбийлар иштирокида чиқишлар намойиш этилади.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази барча юртдошларимизни мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остидаги тантанали байрам тадбирларига таклиф этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates