Мурожаатнома: аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда янгича ёндашув

    Долзарб 30 декабр 2020 4266

    Бу йил пандемик шароит юзага келтирган глобал иқтисодий инқироз даврида ҳам халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, олиб борилган оқилона ижтимоий-иқтисодий сиёсат туфайли мамлакатимиз дунё ҳамжамиятига ўзбек халқи нималарга қодир эканлигини кўрсатди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаш анъана тусига кириб улгурди. Шундай Мурожаатномаларнинг навбатдагиси куни кеча Олий Мажлис ва халқимизга йўлланди. Унда Президент томонидан гапирилмаган ҳаётимизнинг ҳеч бир жабҳаси қолмади десак муболаға бўлмайди. Унда якунига етаётган мазкур йилда эришилган натижа ва ютуқлар атрофлича таҳлил қилиниши билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам эътибордан четда қолмади.

    Албатта, бу йил пандемик шароит юзага келтирган глобал иқтисодий инқироз даврида ҳам халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, олиб борилган оқилона ижтимоий-иқтисодий сиёсат туфайли мамлакатимиз дунё ҳамжамиятига ўзбек халқи нималарга қодир эканлигини кўрсатди.

    Мурожаатномадаги асосий жиҳатлардан бири сифатида бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган соғлиқни сақлаш масаласини мисол қилиб келтирсак бўлади.

    Соғлиқни сақлаш соҳаси бугун, айниқса ҳар қачонгидан илдамлаб кетди. Боиси глобал пандемия бу соҳага таъсир ўтказмай қўймади. Шифохоналар ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бироз замон билан ҳамнафас равишда ривожланмаётганлиги сезилди. Шу сабабли, Президентимиз келаётган 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Бунинг замирида эса аҳолининг соғлом турмуш тарзига эришиши, инсоннинг саломатлиги олий неъмат эканлиги, муҳими максимал даражада фуқароларнинг соғлиғига эришиш мақсад қилинди.

    Инсон саломатлиги сифатли ҳаёт кечиришининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу борада инсон ҳуқуқлари қаторида энг муҳимларидан бири – соғлиққа бўлган ҳуқуқдир. Яъни, саломатликка бўлган ҳуқуқ деганда биз инсонни нафақат соғ-саломат бўлиш ҳуқуқи, балки соғлом турмуш, соғлом ҳаёт кечиришига керак бўлган барча шарт-шароитлар билан таъминланиш, давлат ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан ҳимояланишини тушунамиз.

    Президентнинг 2019 йилги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам «Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир», деб таъкидлаганлари бежиз эмас.

    Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида ҳам «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», дея қайд этилган.

    Таъкидлаш ўринлики, аҳоли саломатлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида тиббий хизматлар сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга алоҳида ёндашилмоқда. Оилада она ва боланинг ўрни, уларга бўлган ғамхўрлик ҳар қачонгидан кўпроқ эканлигини гувоҳи бўляпмиз. Бу борада ишлар қаторида она ва болалар бепул дори воситаларини таъминланмоқда. 2021 йилдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар ва дори воситаларининг бепул тарқатилиши режалаштирилганлиги қувонарли ҳолат. Бу жараёнга 2021 йилда 11 миллион, 2022 йилда 17 миллион аҳоли қамраб олиниши, уларни ёд, темир ва фолий кислотаси ҳамда витаминлар билан таъминланиши оқибатида аҳолининг
    25 фоизида камқонлик камайтирилишига эришилади.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, бугунги эпидемиологик вазият мураккаблигини инобатга олиб, юртимизда давом этаётган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши, бу йўлда ҳар бир давлат хизматчиси ўзининг ватанпарварлик туйғусини намоён этиб, мамлакатимиз ривожи учун ўз ҳиссасини қўшмоғи даркор.

    АЛИЖОН БИНАКУЛОВ,

    Тошкент давлат юридик университети

    Ихтисослаштирилган филиали

    Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates