Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Отаходжаев Анвар Хожахановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш ҳамда Камалов Аюбхон Арибджановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллади.









