Найробида истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳокама қилинди

    2023 йил 6-8 декабрь кунлари Кения пойтахти Найроби шаҳрида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International)нинг йиллик Глобал конгресси бўлиб ўтди.

    Тадбир иштирокчиларини Кения вице-президенти жаноб Ригати Гачагуа қутлаб, Конгресс ишига муваффақият тилади.

    Конгрессда жаҳоннинг юздан зиёд мамлкатлари вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги республикамиз делегацияси ҳам иштирок этди.

    Бу йилги Глобал конгресс иши олдингиларидан мавзуларнинг ниҳоятда долзарблиги ва муҳимлиги билан ажралиб турди.

    Хусусан дунё аҳолисининг хизмат ва товарларга нисбатан ўзгараётган талабларига мослашиш, кенг аҳоли қатламларининг истеъмол маданиятини ошириш, бу борада нодавлат ташкилотларининг муҳим ўрни ҳақида сўз юпитилди.

    Шу билан бирга сиёсий ва иқтисодий жараёнлар сабабли тобора мураккаблашаётган товар муносабатлари, кузатилаётган кескин иқлим ўзгаришининг истеъмолчиларга салбий таъсирини камайтириш юзасидан фикрлар ўртага ташланди.

    Конгресс қатнашчилари бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари халқлари учун долзарб аҳмиятга эга бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратишди. Шу маънода ҳаётга жадал кириб келаётган сунъий ақл ва унинг истеъмолчиларга таъсири хусусида фикрлар тингланди.

    Конгресс доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича қатор мамлакатлар вакиллари билан икки томонлама ва кўптомонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

    Тадбирда иштирок эттган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги республикамиз делегацияси хоржий ҳамкорлар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

    Хусусан Халқаро истеъмолчилар ташкилотинмнг раҳбарияти, шунингдек, қатор хорижий давлатлар вакиллари, жумладан АҚШ, Чили, Уганда, Покистон, Марокко, Ҳиндистон,
    Тайланддан келган соҳа экспертлари билан Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

    Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг Бош директори Хелен Лоран хоним билан учрашди. Лоран хоним Янги Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бугунги кунда республикада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусан, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

    Шунингдек, Хелен Лоран хоним Европа ва Осиё истеъмолчиларининг II халқаро форумини Ўзбекистоннинг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ўтказиш ҳамда Тошкент шаҳрида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International)нинг штаб квартирасини очиш таклифларини илгари сурди.

    Учрашув доирасида томонлар истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасидаги бошқа масалаларни ҳам атрофлича муҳокама қилдилар.

    Эслатиб ўтамиз, Халқаро истеъмолчилар ташкилотига (Consumers International) Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан тўлақонли аъзо ҳисобланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates