Учрашувда томонлар дўстона ва самимий руҳдаги икки давлат ҳамкорлиги натижасида кўплаб соҳалар ривожланаётганига, айниқса, парламентлараро алоқалар янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, Мавсума Муини Ўзбекистон ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилган Осиё хотин-қизлари форумининг аҳамияти ва унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини таъкидлаб, албатта, ушбу форумда муҳокама этилган масалалар барча давлатлар учун самарали ечимларни ишлаб чиқишда дастурул амал бўлишига ишонч билдирди.
Бундан ташқари, томонлар икки халқнинг анъаналари, урф-одатлари ўхшашлигидан келиб чиқиб, маданий ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратдилар. Бу ўз навбатида ўзбек ва тожик халқларини бир-бирига янада яқинлаштиришда муҳим восита бўлиши алоҳида қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.