Қўшимча жавобгарнинг  9,9 млрд сўмлик биноси банк балансига ўтиб кетди

    Ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган кўчмас мулкларга харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига АТ «Халқ банк» балансига жорий йилнинг 29 апрель куни ўтказиб берилган.

    Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда. Лекин кредитни қайтариш мажбуриятини ўз вақтида бажармаётган жамиятларнинг кредит қарздорлигини ундириш мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда Бюро органлари томонидан амалга оширилмоқда.

    Масалан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувидаги, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 08.05.2023 йилдаги қарорига асосан “Qaraqalpaq Agro Impeks” МЧЖдан ТИФ «Миллий банк» АЖ фойдасига 2 124 145 АҚШ долларини ундириш белгиланган.

    Қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳақида огоҳлантиришлар берилган ва қўшимча жавобгар “Vodiy Yuksalish Invest” МЧЖга тегишли бўлган, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ёрмозор кўчасида жойлашган қиймати 9,9 млрд. сўмлик бино ва иншоатлар бошқарма инспектори томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.

    Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

    Ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган кўчмас мулкларга харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига АТ «Халқ банк» балансига жорий йилнинг 29 апрель куни ўтказиб берилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates