Нефть ва газ қазиб олиш ҳажми ошади

    Энергетика 11 май 2022 1201

    2022 йилнинг биринчи чорагида «ERIELL Group» нефть-газ хизмати «Sanoat Energetika Guruhi» буюртмачи компанияси объектларида қудуқларни жорий ва қайта таъмирлаш бўйича режаларини муддатидан олдин бажарди.

    SEG объектларида қудуқларни жорий ва капитал таъмирлаш бўйича иш режаси 175 %га бажарилди. Иш «ERIELL Group» қудуқларини капитал таъмирлаш бўлими мутахассислари томонидан амалга оширилди.

    Яъни, иш режага асосан 64 та қудуқни қайта таъмирлаш керак эди, лекин амалда йилнинг 3 ойи давомида 112 та қудуқда техник ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Бундан ташқари, биринчи чоракда режага асосан 22 та қудуқда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши керак эди, амалда 35 та қудуқда ўралган қувур агрегатлари ёрдамида таъмирлаш ишлари амалга оширилди, яъни 159 %га бажарилди.

    Ишнинг бундай суръатига Қудуқларини капитал таъмирлаш бўлими шу жумладан, катта миқдордаги юк кўтариш бирликларини (ПУ) жалб қилиш орқали яъни, - режада 28 ПУ фойдаланиш назарда тутилган бўлса, факт бўйича 39 та юк кўтариш бирлиги жалб қилинганлиги натижасида эришилди. Шунингдек, ҳисобот даврида SEG объектларида 3 дона ўралган қувур блоклари ишлади.

    Қудуқларни жорий ва капитал таъмирлаш бўйича вазиятни ўз вақтида таҳлил қилиш, қудуқларини капитал таъмирлаш бўлими мутахассисларининг тажрибаси, агар зарур бўлса, қўшимча ускуналарни, хусусан, юк кўтарувчи қурилмаларни жалб қилиш – буларнинг барчаси «ERIELL Group» томонидан шартнома мажбуриятларини бажарилишини тезлаштириш учун жалб қилинган.

    Кўпроқ қудуқларни жорий ва капитал таъмирлашдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш учун зарур бўлган табиий газ ва нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш ва буларнинг барчаси мамлакат аҳолиси ҳаёти учун янада қулай шароитлар яратишдан иборат.

    «ERIELL Group» компанияси 2020-2023 йилларга мўлжалланган «Асосий воситаларни капитал таъмирлаш» дастури доирасида «Sanoat Energetika Guruhi» (SEG) МЧЖ ХК объектларининг бош пудратчиси ҳисобланади. Лойиҳа Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Фарғона водийси майдонларини қамраб олади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates