Ногиронликни белгилашнинг рақамлаштирилган тизими жорий қилинмоқда

    Ногиронликни белгилашда «Инсон» марказлари, ижтимоий ходимлар, my.gov.uz портали ва оилавий шифокорлар орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.

    Бу бўйича «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 587-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Қарор билан тизимда қатор ўзгаришлар киритилмоқда.

    Аввал беморлар фақат туман марказий поликлиникаларининг врачлик-маслаҳат комиссияларига оғзаки мурожаат қилган, эндиликда эса ногиронликни белгилаш масаласида «Инсон» марказлари, ижтимоий ходимлар, my.gov.uz портали ва оилавий шифокорлар орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.

    Тажриба-синов даврида (2025 йил 1 апрелдан бугунги кунга қадар) Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида 12,5 минг ариза тушган.

    Шундан:

    • «Инсон» маркази орқали – 6,5 минг (52,4%),
    • оилавий шифокор орқали – 5,9 минг (47,5%),
    • электрон портал орқали – 17 та (0,1%).

    Мавжуд тизим бўйича ногиронликни белгилашдан аввал барча учун бир хил даволаниш лозим муддатлари (4 ойдан 6 ойгача) бўйича талаб бўлган. Эндиликда бу талаб бекор қилиниб, касалликдан келиб чиқиб индивидуал даволаниш муддатлари ва минимал тиббий текширув мезонлари белгиланди.

    Хусусан:

    • 22 касаллик ҳолати (1%) учун – 30 кун,
    • 201 касаллик ҳолати (8%) учун – 60 кун,
    • 237 касаллик ҳолати (10%) учун – 90 кун,
    • 788 касаллик ҳолати (33%) учун – 120 кун.
    • 1 141 касаллик ҳолатларида (48%) даволаниш муддати талаб этилмайди.

    Қолаверса сиртдан (кўрикка чақиртирмасдан) ногиронлик белгиланадиган касалликлар ва унинг асоратлари рўйхатини 48 тадан 60 тага кенгайтирилди.

    Ногиронликни белгилашда ягона стандартлар ва электрон тизим жорий этилади

    Касаллик тури ва беморнинг ҳолати бўйича ногиронликни қанча муддатга, қайси гуруҳга белгилаш ҳамда реабилитация тадбирларини аниқлаштириш ҳақида ягона стандартлар мавжуд бўлмаганлиги ва тизим рақамлаштирилмаганлиги сабаб ногиронликка доир хулосаларда ва белгилашда хатоликлар мавжуд бўлган.

    Янги қарор билан ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати бўйича ногиронликни ягона мезон (стандартлар) асосида электрон белгилаш имконияти яратилди.

    Тизим дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида ишга туширилади.

    Бунда беморнинг маълумотлари асосида ногиронлик гуруҳи ва муддати, ўзгалар парваришига, тиббий реабилитацияга ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлигига оид маълумотлар автоматик равишда инсон омилисиз «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантирилади.

    Ногиронлигини белгилашда янги рўйхат ва ягона ёндашув жорий этилади

    Мавжуд тизим бўйича ўзгалар парапаришига муҳтож болаларнинг касалликлари рўйхатида (34 та) касалликларнинг клиник жараёни, организм функциясининг бузилишлари ҳақида муҳтожлик даври аниқ кўрсатилмаган.

    Қарор билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатини янги таҳрирда тасдиқланди.

    Шунингдек, аввал ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда туман (шаҳар) эксперт комиссиялари услубий кўмак бериб бориш тизимли равишда йўлга қўйилмаган ҳамда кўрик ишларини назорат тариқасида ёки фуқароларнинг аризалари асосида республика даражасида ўрганиш йўлга қўйилмаган.

    Эндиликда, Тиббий ижтимоий экспертиза тизимида ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида 130 та ҳудудий ТИЭКларга услубий кўмак берилади.

    Бунда ТИЭКлар таркибида бир нечта тиббий комиссия ташкил этилади. Республика комиссияси таркиби: терапевт, хирург, невролог, педиатр, офтальмолог, психиатр, физиатр врач-экспертлардан иборат.

    Ногиронликни белгилаш тизимида янги электрон тартиб ва Республика комиссияси жорий этилди

    Қарор билан:

    • ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шакллантирилиши белгиланди;
    • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг ҳамшира ҳамда ахборот технологиялари мутахассиси штат бирликлари тугатилди;
    • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошида 7 та штат бирлигидан иборат таркибда Республика тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ташкил этилди;
    • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида терапевт, невролог, хирург, педиатр врач-эксперт лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин бўлган тиббий мутахассисликлар рўйхати тасдиқланди;
    • ТИЭК иш графигини ҳафтада 5 кун, кунига 7 соатдан этиб белгиланганди;
    • Ҳукуматнинг айрим қарорларида ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия беришга оид белгиланган нормалари ўз кучини йўқотган деб топилди.
    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates