Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас, – вазирлик

    Таълим 7 июл 2025 1050

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда турганлар мактабга қабул қилинмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди.

    Унда айтилишича, айни вақтда 1-синфга қабул бўйича электрон платформалар Ички ишлар вазирлигининг “Яшаш манзил реестри“ ва Адлия вазирлигининг тегишли электрон тизимларига интеграция қилинган ҳамда шу асосда мактабга бириктирилган микроҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фарзандлари мактабга қабул қилинмоқда.

    Бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларни мактабга хавфсиз қатнаши учун уларни яшаш манзилидаги мактабга биринчи навбатда қабул қилиш, бошқа ҳудуддаги мактабларга қатнашда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни олдини олишдан иборат.

    Маълум қилинишича, 1 августдан бошлаб микроҳудуддан ташқари қабул доирасида, шу жумладан вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқароларнинг фарзандлари ҳам мактабга қабул қилинади.

    Ҳурматли ота-оналар!

    Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас.

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, мактаб ёшига етган ҳар бир боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатланади ва ҳеч бир бола таълимга жалб этилмасдан — мактабга жойлашмасдан қолмайди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг билим олиш ва мактабга жалб этишда бирдек масъул ва манфаатдордир.

    Ота-оналардан фарзандларини жорий йил 31 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича мактабга жойлаштиришларини сўраган ҳолда, 1 августдан эътиборан микроҳудуддан ташқари мактабларга бериш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз.

    Маълумот учун: жорий ўқув йилида 738 минг нафар бола биринчи синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 512 минг нафардан ортиқ болалар қабул қилинди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates