Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров нотариат соҳасида олиб борилган ислоҳотлар туфайли нотариат соҳаси шаффоф ва коррупциядан холи тизимга айланиб бораётганлигини, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган тизимли ишларни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди. Бу борада Нотариал палата ва халққа энг яқин ва тўғридан тўғри мулоқотда бўлувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидладилар. Шундан сўнг “Нотариуслар коррупцияга қарши!” кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди.Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва “Нотариус маслаҳати” газетаси раҳбар ва ходимларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1 ўринга Андижон вилояти, Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодирбек Хоналиев томонидан тайёрланган видеоролик муносиб деб топилди. Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Хилола Ғаниева тайёрлаган видеоролик иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринга Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муҳаммад Бобир Турсунқулов томонидан тайёрланган видеоролик сазовор бўлди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Нотариал палатаси ISO сертификати олган ва Ўзбекистондаги ННТлар орасида мазкур сертификатни қўлга киритган илк ташкилот сифатида эътироф этилган эди.

Покистондаги қуролли ҳужум оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам туманидаги назорат пунктига қилинган қуролли ҳужум оқибатида олти нафар покистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.







