Хитойлик палеонтологлар Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Сичуань вилоятидаги қоятошда динозавр изларини топишди, топилманинг ёши 200 миллион йил деб тахмин қилинмоқда деб хабар берди China Daily.
Сичуань вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Дуцзянъянь уездидаги қоялардаги ғайриоддий излар дастлаб сайёҳ томонидан топилган. Кейинчалик бу кашфиётнинг ҳақиқийлиги Хитой Геология фанлари университетининг доценти Син Лида бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан тасдиқланди.
Олимлар турли ўлчамдаги теропод изларини, шунингдек, илк архозаврларга тегишли хиротерий типидаги изларни аниқлашди.
“Тадқиқотчилар излар яқинида сақланган тошга айланган ёғоч парчаларини, жумладан, тушиб қолган ёғочлар ва тик дарахт пояларини топишди, бу 200 миллион йилдан кўпроқ вақт олдин маҳаллий экотизимнинг табиати ҳақида қўшимча маълумот берди”, дейилади ҳисоботда. Син Лиданинг сўзларига кўра, бу кашфиёт айниқса қимматлидир, чунки излар камида тўртта қатламда сақланиб қолган, бу эса динозаврлар бу ерда узоқ вақт яшаганлигини кўрсатади.
Газетанинг таъкидлашича, бу кашфиёт олимларга Хитойда динозаврларнинг дастлабки эволюцион тарихини яхшироқ тушунишга ёрдам беради, деб хабар берди ria.ru.







