Нотариуслар қоғозбозликдан халос этилади

    Рақамлаштириш 15 декабр 2023 690

    2023-йил 12-декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020-йил 18-ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан “Нотариус”. автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда олинган маълумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талаби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар эндиликда тизимда сақланади.

    Маълумот учун: шу кунга қадар нотариуслар қуйидаги ҳужжатларни чоп этиб йиғмажилдга тикишга мажбур бўлишган:

    - юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;

    - тўлов амалга оширилганлиги ҳақида инвойс;

    - жисмоний шахсга вакиллик қилиш учун ишончнома берган шахснинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома;

    - мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ва бошқалар.

    2024-йил 1-январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда нотариуслар мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текширишади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023-йил 13-декабрдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”

    .

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates