баннер
31 мар 2025
17:43

    “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” ижтимоий акцияси ўтказилди

    Мамлакатимизда 27 март 2025 385

    Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати яна бир савобли ишга қўл урди.

    Жорий йилнинг 26-27 март кунлари республикамизнинг барча ҳудудларидаги 50 дан зиёд маҳаллалар, туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларида “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди.

    Ушбу акциядан мақсад – аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва фуқароларни қийнаётган муаммолар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборат.

    "Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар" акцияси ҳудудларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 100 дан зиёд нотариус фуқаролар билан учрашув ўтказдилар.

    Икки кунлик акция тадбирларида иштирок этган 5000 дан зиёд мурожаатчиларга нотариуслар томонидан уй-жой, оилавий муносабатлар, автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, мол-мулкка эгалик қилиш, ҳадя ва мерос масалалари юзасидан тушунчалар бердилар ва уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

    Шунингдек, нотариат соҳасига киритилган янгиликлар, хусусан, e-notarius.uz порталининг имкониятлари, онлайн нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

    Айтиш жоизки, савобли ишларни амалга ошириш нотариат тизимида анъанага айланиб қолган. Мана 4 йилдирки, Ўзбекистон Нотариал палатаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда кенг аҳоли қатлами учун “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” ижтимоий акцияси ўтказилиб келинади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech