баннер
31 мар 2025
04:24

    Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Жўраев Улуғбек Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

    Маълумотларга кўра, у 1990 йилда Андижон туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Андижон шаҳар молия бўлимида хўжалик ишлари мудири сифатида бошлаган.

    2016-2020 йилларда Андижон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиғи, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

    Ушбу тайинловга қадар у Андижон вилоят ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech