баннер
1 апр 2025
06:19

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади

    Президентнинг тегишли фармонига кўра, шу йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

    Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

    • ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
    • саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

    “Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

    2025 йил 1 июндан:

    • нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;
    • нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech