“Прокуратура полвони” мусобаси ғолиблари аниқланди

    Олдин хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида кураш ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

    Бугун ҳафталикни – “Прокуратура полвони” мусобақалари бошлаб берди.

    Унда аёллар: -57кг, -63 кг, +63 кг; эркаклар: -66 кг, -81 кг, -90 кг, +90 кг вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб бордилар.

    Мусобақада республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 100 га яқин прокуратура ходимлари ғолиблик учун гиламга чиқдилар. Мусобақанинг очилиш маросими ҳам тантанали тарзда бўлиб ўтди.

    Таниқли санъаткорлар чиқишлари билан ҳамоҳанг ҳолда фахрий полвонлар ва ёш полвонларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

    Муросасиз беллашувларга бой бўлган мусобақа ғолиблари аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари, диплом ва медаллар тақдим этилди.

    Мусобақадан кўзланган мақсадга эришилди, десак муболаға бўлмайди.Чунки курашимизни оммалаштириш, ҳар бир оилага кураш орқали соғлом турмуш тарзини олиб кириш, прокуратура ходимларини миллий спортимизга жалб этишга эришилди. Якунлар эса қуйидагича:

    Эркаклар:

    -66 кг

    1. Хайитмуродов Ойбек – Тошкент вилояти МИБ

    2. Рўзиев Суярбек – Қашқадарё вилояти прокуратураси

    3. Хайиталиев Мухриддин – Сурхондарё вилояти департаменти

    4. Мухаммедов Камрон – Республика бош прокуратураси

    -81 кг

    1.Бобоқулов Азизжон – Навоий вилояти прокуратураси

    2. Садинов Ғулом – Самарқанд вилояти прокуратураси

    3. Алихонов Абдулазиз – Тошкент вилояти прокуратураси

    4. Раметуллаев Расул – Қорақолпоғистон Республикаси прокуратураси

    -90 кг

    1. Азимов Акмал – Республика бош прокуратураси

    2. Сафаров Абдулализ – Жиззах вилияти прокуратураси

    3. Жўраев Умид – Қашқадарё вилояти департаменти

    4. Мухторов Нурбек – Қашқадарё вилояти прокуратураси

    +90 кг

    1. Исмоилов Улуғбек – Сурхондарё вилояти МИБ

    2. Маматрахимов Учқун – Сурхондарё департаменти

    3. Хакимов Шохрухмирзо – Тошкент вилояти прокуратураси

    4. Шарипов Дониёр – Республика бош прокуратураси

    Аёллар:

    -57 кг

    1. Турдалиева Хуршидахон – Наманган вилояти давлат ижрочиси

    2. Пўлатова Азиза – Сурхондарё вилояти давлат ижрочиси

    3. Сапарбаева Камила – Қорақолпоғистон Республикаси прокуратураси

    -63 кг

    1. Ғофурова Нилуфар – Наманган вилояти прокуратураси

    2. Файзимуродова Лайло – Республика бош прокуратураси

    3. Мирзаева Клара – Тошкент вилояти прокуратураси

    +63 кг

    1. Кўчарова Зарнигор – Сурхондарё вилояти МИБ

    2. Абдумуратова Динара – Жиззах вилояти прокуратураси

    3. Тўлаганова Сабохат – Сурхондарё вилояти МИБ

    4. Қурбонова Светлана – Республика бош прокуратураси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates