Ўзларини гўёки IT-компания, банк ёки хайрия ташкилоти ходими дея таништириб, яширин кодларни билишга ҳаракат қилган кимса картадаги маблағни ўмаради. Бундан ташқари ўтказилган ўрганишларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтларига ўхшаш бўлган сохта веб-ресурслар орқали жиноятчилар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда, фуқаролардан банк пластик карта маълумотлари тақдим этилишига эришиб, ундаги маблағларни ўзлаштириб келаётгани аниқланди.
Шу нуқтаи назардан барча интернет фойдаланувчиларини «фейк» веб-ресурсларнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огоҳ бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганда эса уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз, дейилади Жиззах вилоят ИИВ хабарида.
Катта миқдордаги маблаққа эга бўлиш истагида сизга смс-хабарнома орқали келган тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритишингиз билан интернет-фирибгари томонидан банк пластик картангизни бошқариш ҳуқуқи қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратган бўласиз. Огоҳ бўлинг!