Октябрь ойи учун пенсия пули қачон тўланиши маълум бўлди

    Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.

    Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

    Жамғарманинг маълум қилишича, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates