Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

    Халқ банки ҳар куни Солиқ қўмитасига пенсия бадаллари тушуми тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма қарори қабул қилинди.

    Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг пенсия ҳисобварақаларига, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик асосида ишлаши ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажаришидан қатъи назар, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритишга мажбурдир.

    Бадаллар пенсия ҳисобварақларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда ажратилади.

    Бу тегишли тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилади ва унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, “Халқ банки”нинг тегишли филиалига юбориладиган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

    Иш берувчи ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бадаллар ўтказилган ҳар бир тўлов ҳужжати суммасига алоҳида, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрларини электрон ҳужжат сифатида шакллантириб, тегишли Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни ЯИДХП шахсий “тадбиркорлик субъекти кабинети” орқали юбориши лозим.

    Халқ банки ҳар куни Солиқ қўмитасига пенсия бадаллари тушуми тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates