Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним

    Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувида банклар фойдасига кредит қарзларини ундириш билан боғлиқ жами 3 619 та 224,2 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.

    Ушбу кредит қарздорликларни ундириш бўйича ундирувчи банклар вакиллари билан биргаликда қўшма тадбирлар ташкил этилиб, ундирув чоралари кўрилмоқда.

    Бу галги тадбир Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ҳамда “Агробанк” АТБ Андижон шаҳар филиали ходимлари иштирокида ўтказилди.

    Тадбир давомида имтиёзли кредитлардан мақсадсиз фойдаланиб, тўловига эса беписандлик билан қараётган фуқароларнинг хонадонларига борилиб, ундирув ишлари олиб борилди.

    Мисол учун, Фаробий маҳалласида яшовчи Т.Х.нинг банк олдидаги жами 37,3 млн. сўм қарзи эвазига хонадонидаги мототранспорт воситаси ҳамда мебеллар тўплами хатлаб қўйилди.

    Тикувчилик билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит олган фуқаро хонадонига борилганда эса на тикув машинаси, на маҳсулотлари кўринди. Мақсадсиз фойдаланганлик оқибатида хонадондаги маиший техникаларга ундирув қаратилди.

    Хатлаш жараёнида фуқароларга қарздорликлар бартараф этилган тақдирда, мол-мулкларини қайтариб олишлари мумкинлиги, акс ҳолда эса, баҳоланиб сотувга чиқарилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилди.

    Мол-мулклари хатланган айрим фуқаролар тўловларни амалга ошира бошлади. Натижада, бир кунлик ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида 100 млн. сўмдан ортиқ маблағлар банк фойдасига ундирилди ва қиймати 2 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланди.

    Албатта, мол аччиғи жон аччиғи дейишади. Бироқ, олинган қарзни қайтаришни ҳам унутмаслик керакки, бу фақат ишдаги унум ва бараканинг ортишига сабабчи бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates