Олиб қочилган автомашина металлоломдан топилди

    Тошкент вилоятида шу йилнинг 30 март кунидан 31 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс 69 ёшли С.С.га тегишли бўлган «ВАЗ-2101» русумли автомашина олиб қочилди.

    Маълум бўлишича, мазкур автомашина Т.Бнинг уйи эшиги олдидан ўғирланган.

    Транспорт воситаси шу кунгача Юқоричирчиқ тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 27 ёшли Т.Б.нинг бошқарувида бўлган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 20 ёшли Р.М. содир этгани, у давлат рақам белгиларини ечиб, Юқоричирчиқ тумани Фаровон маҳалласида жойлашган хонадонига олиб бориб 2.000.000 сўм пул эвазига металлолом сифатида сотиб юборгани аниқланди. Мазкур хонадон кўздан кечирилганида, жабрланувчига тегишли автомашина қисмларга бўлинган ҳолатда ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates