О.Норов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети бакалавр (2006 йил) ва магистратура (2008 йил) босқичлари ҳамда Варшава университети Шарқий Европа тадқиқотлари марказини (2009 йил) тамомлаган.
У бунга қадар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.