Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

    Дилмурод Касимов Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар у Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

    У тадбиркорлар ва инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси соҳасидаги назорат учун масъул бўлади.