Олий таълимда профессионал стандартлар ва касблар оптималлаштирилади

    Видеоконференция кўринишида ташкил этилган тадбирда таълим стандартлари ва ўқув жараёнини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш ва иқтисодий тармоқлар учун касбларни оптималлаштириш орқали олий маълумот талаб қиладиган янги касбларни киритиш бўйича бажарилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

    Президентимиз раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари масъуллари иштирокида “Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар: профессионал стандартлар, касбларни оптималлаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Видеоконференция кўринишида ташкил этилган тадбирда таълим стандартлари ва ўқув жараёнини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш ва иқтисодий тармоқлар учун касбларни оптималлаштириш орқали олий маълумот талаб қиладиган янги касбларни киритиш бўйича бажарилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

    Тадбир аввалида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлашда меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштиришдаги муаммолар ва ечимларга тўхталиб ўтди.

    — Ўтган йили ҳукумат қарори билан илк маротаба Ўзбекистон Республикасининг Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди, 37 та тармоқ кенгаши тузилди ва улар томонидан ўзларига бириктирилган тармоқлар бўйича квалификация рамкалари ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу тармоқ квалификация рамкалари доирасида 1200 дан ортиқ касб стандартлари ишлаб чиқилди, — деди Улуғбек Тошкенбоев. — Миллий малакалар рамкасида профессионал таълим 3-, 4-, 5-даража, олий таълим эса 6- (бакалавр) ва 7- (магистр) даража этиб белгиланган ҳамда илмий даража 8-поғонада берилган.

    Энди ушбу жараён олий таълим тизими учун узлуксиз давом эттирилиши бўйича ҳамкорликда ишлашимиз лозим. Давлатимиз раҳбари томонидан қисқа муддатларда олий таълимни ҳам инобатга оладиган касб стандартларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш вазифаси белгиланган.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ОТМларнинг академик мустақиллиги ва масъулиятини ошириш ҳамда ўқув жараёнини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов эса иқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумот талаб қилинадиган касбларни оптималлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилди.

    Тадбир давомида инспекция ва вазирликларнинг масъул ходимлари томонидан таълим стандартлари ва ўқув жараёнини халқаро тажрибалар бўйича тақдимотлар ўтиб берилди ва келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича фикр алмашилди.

    Ушбу йўналишда янги ўқув йилига қадар ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тизимлаштириш мақсадида “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, тармоқ кенгашлари иш фаолиятини жадаллаштириш учун мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳни ташкил этиш ҳамда 29 та тармоқ кенгаши раҳбарлари иштирокида онлайн мулоқот ташкил қилиб, вазифаларини белгилаб олишга келишилди, деб хабар бермоқда инспекция ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates