Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигида 2020 йили қанча мурожаат кўриб чиқилган?

    Таълим 14 январ 2021 17917

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизимли равишда назоратга олинган бўлиб, мурожаатлар билан ишлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий равишда муҳокамалар ўтказилмоқда.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 12 683 та мурожаат келиб тушган. Шундан:

    ➖ 259 та оғзаки (2,0 %),

    ➖ 2 882 та ёзма (22,7%),

    ➖ 9 542 та электрон (75,3 %) мурожаат.

    Вазирликка 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ижобий ҳал қилинган. 7 122 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маълумот берилган, 4 534 таси ҳудудий идораларга, 406 таси эса тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган.

    Ўтган йили вазирликка келиб тушган 13 та мурожаат рад этилган.

    Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (16,7%), Қашқадарё (12,4%), Тошкент (8,9%), Сурхондарё (8,7%), Самарқанд (8,5%), Фарғона (7,1%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

    Вазирликка юборилган мурожаатларнинг 40,1% (5 085 та) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масаласи, 24,6% (3 125 та) ўқишга қабул қилиш ва қабул жараёнлари масаласи, 5,0% (631 та) диплом ва мутахассислик масаласи 4,3% (542 та) контракт тўлови масаласи, 4,1% (516 та) ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига оид масала, 2,6% (336 та) иш масаласи, 2,6% (331 та) олий таълим муассасаси фаолиятига оид масала ва 16,7 %ни (2 117 та) бошқа масалалар ташкил этади.

    Вазирлик раҳбарияти томонидан 2020 йил давомида тасдиқланган жадвал асосида Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда 41 та мурожаат кўриб чиқилган.

    ОТМларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 29 нафар масъул ходимга интизомий чора кўрилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates