Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Куни кеча, Давлатимиз раҳбари юбилей сана муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича тегишли Фармонни имзолаган эди.
Тадбирда давлатимизнинг ана шу юксак мукофотларини Президентимиз номидан Бош вазир ўз эгаларига топширди.
Мукофотланган кончи ва металлурглар юксак эътибор учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир сўнггида концерт дастури намойиш этилди.