Олмазор туманидаги университетлар учун технопарк лойиҳаси тақдим этилди

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров ҳамда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари билан «Инновацион технопарк фаолиятини самарали ташкил этиш» масалалари бўйича йиғилиш ўтказдилар.

    Йиғилишда Бош вазирнинг маслаҳатчиси Олимжон Умаров замонавий шарт-шароитларга эга инновацион технопарк фаолиятини самарали ташкил этилиши Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун ҳамда соҳа ривожи учун муҳим роль тутишини таъкидлаб ўтди.

    Шундан сўнг, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов инновацион технопарклар илм-фан натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишидаги биринчи қадам эканини таъкидлади.

    – Технопаркда ишланмаларни тижоратлаштиришга мўлжалланган устахоналар ташкил этилиши лозим, – деди вазир. – Янги лойиҳаларни яратиш, уларни амалга оширишда талабаларимиз ва уларнинг устозларига таянишимиз орқали таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига эришамиз.

    Йиғилишда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев Тошкент давлат техника университети ҳудудидаги замонавий инновацион ўқув-ишлаб чиқариш комплексининг тақдимотини ўтказди. Вазир ўринбосари мазкур инновацион технопарк хорижий илғор давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилаётганини, бу талаба ёшлар учун катта имкониятлар беришини таъкидлади. Шунингдек, ушбу инновацион инфратузилмада 500 та стартап корхоналар ҳамда 120 та ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш мумкинлигини эътироф этди.

    Бош вазирнинг маслаҳатчиси О.Умаров инновацион технопаркни самарали ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.

    Йиғилишда Олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари сўзга чиқиб, ўз таклифларини билдирдилар. Жумладан, Тошкент давлат техника университети ректори С.Туробжонов, ушбу инновацион технопарк талабалар ва ўқитувчилар учун катта имконият бўлиб, янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳам яхши имкониятлар беришини эътироф этди. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Ж.Иноятхожаев, мазкур технопаркда хориждан ва ҳудудлардан келувчилар учун кичик меҳмонхона (GuestHouse) қуриш таклифини билдирди.

    Тошкент давлат техника университети кафедра мудири И.Раҳмонов, мазкур технопаркда электроника йўналиши бўйича зарурий жиҳозлар бўлиши соҳадаги ишлар ва лойиҳалар самарадорлигини оширишга ҳисса қўшишини таъкидлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates