Оловга ва сувга чидамли мато ишлаб чиқилди

    Санкт-Петербург давлат саноат технологиялари ва дизайн университети олимлари олов, сувга чидамли “ақлли” мато яратишди.

    Мато мета-арамид толаларига асосланган. Мато Цельсий шкаласи бўйича 450 даражагача иссиқликка бардош бера олади, аммо рангни ўзига қийин сингдиради.

    Уни ишлаб чиққан олимлар матони бўялган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда чидамлилигини оширишга муваффақ бўлишди. Мато мустаҳкамлигини йўқотмасдан -80 дан +50 даражагача ҳароратга бардош бера олади.

    Ҳимоя костюмлари ва махсус кийимлар тикишда ёки мебель ёки пол қопламалари ишлаб чиқариш, транспорт воситалари ҳамда фазовий кемалар безакларини тайёрлашда мазкур материалдан фойдаланилиши мумкин.

    Ушбу материал синовлардан ўтказилди ҳамда маҳаллий ишлаб чиқаришга жорий қилиняпти, дейилади mir24.tv сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates