Ўқувчилар қўлига игна санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ Сергели туманидаги 277-мактаб педагоги 1-синф ўқувчилари қўлига игна ва “саморез” санчгани, шу усул билан болаларни “тарбиялаш”га урингани учун ишдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.

    Болалар омбудсмани терговга қадар текширув натижасини эълон қилди.

    Унга кўра, 2016 йилда туғилган 2 нафар ўқувчи кафтининг устки қисмига бурама мих (саморез) бир неча марта санчиб келингани, болаларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказгани аниқланган.

    Шу сабаб 18 апрел куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, ўқитувчи 2002 йилда туғилган.

    Тергов доирасида қўлига игна санчилгани айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Болалар омбудсмани мазкур ишда бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиришини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates